Эртаклар ўқишда техника воситаларини аҳамияти

0



Ұстаз тілегі сайтында материал жариялап тегін сертификат, алғыс хат және құрмет грамотасын алуға болады. Ол үшін сайтқа тіркеліп материал жариялау керек. Сайт бойынша барлық сұрақтарды 8-778-389-9292 номеріне ватсап арқылы қоюға болады

Эртаклар ўқишда техника воситаларини аҳамияти

Бағыты: Бастауыш сынып Бөлімі: Эссе, шығарма, мазмұндама Сыныбы: Барлық сыныптар

Бошланғич синф ўқитувчиси техника воситаларидан мактаб радиоси, телевизор, диафильм, магнитофон микрофон, кино, фильмоскоп, интерактив доскалардан кенг миқёсда қўллаши керак

№ 71 умумий ўрта макаби

Мавзу:
Эртаклар яхшиликка етаклар

Турли жанрдаги бадиий асарларни ўрганиш
вазифалари

Бадиий асарларни ўрганиш ўқувчиларда жонажон Ватанимизга, меҳнатга, келажакка муҳаббат туйғулари ҳосил қилишга ёрдам беради. Шу билан бир- га , ўқувчиларнинг маънавий қиёфасини шакллантира-ди , эстетик туйғуларини ривожлантиради. Шунинг учун турли жанрдаги бадиий асарларни ўқитиш-нинг асосий вазифаси ўқувчиларга ғоявий — сиёсий ахлоқий ва эстетик тарбия беришдир. Бошланғич синф дарсларида ўқувчилар эртак, ҳикоя, мақол, топишмоқ, қўшиқ , масал , шеър каби турли жанрдаги асарларни, шунингдек роман , повесть достон ва поэмалардан олинган парчаларни ўрганадилар .Адабий ўқиш дарсларида ўқувчилар рус , ўзбек ва қардош халқлар адабиёти вакилларининг асарларинн ўрганадилар. Шунингдек, халқ оғзаки ижоди намуналаридан ҳам баҳраманд бўладилар. Бадиий асарларни ўтишда ўқи-тувчи турли методик усуллардан фойдаланади. Бунинг учун ўқитувчи ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини, қо-билияти, билим савияси адабий асарнинг бадиийлигини ҳамда темасини ва жанр хусусиятини ҳисобга олади. Ўқитувчи адабий ўқиш дарсларида суҳбат, қайта ҳикоя қилиш , кўрсатмалилик техника воситаларини қўллаш, график формалар, табиатга экскурсия, ифодали ўқиш каби қатор методик приёмлардан фойдаланади. Ўқитув-
чи ифодали ўқиш талабларига жиддий эътибор бер-маса, ўқувчиларнинг тарбиясига путур етказган бўлади. Шунинг учун турли жанрдаги бадиий асар-ларни ифодали ўқишнинг ўзига нос хусусиятлари билан ўқитувчининг амалий равишда танишган бў-
лиши ғоятда зарур.

Фольклор материалларини ифодали ўқиш

Халқ томонидан яратилган оғзаки бадиий адабиётга фольклор деб аталади. Фольклор асли инглизча сўз бў-либ, fо1к халқ, 1оге таълимот деган маъноларни аиглатади Фольклор — эртак, достон, қўшиқ, лапар, масал, мақол ва топишмоқ каби жанрларни ўз ичига олади. Фольклор материалларида ижтимоий ҳодиса-лар, синфий курашлар, ватанни душмандан мудофаа қилиш, халқнинг орзу-умидлари, урф-одатлари, расм-русмлари, маросимлари ва бошқа турмуш ҳодисала-ри ифодаланади. Халқ оғзаки ижодини ўрганиш орқали ўқувчилар халқимизнинг феодализм даврида кечирган аянчли хаёти ва эркин, адолатли турмуш ҳақидаги орзу-истаклари, ўз ватанларини душмандан мудофаа қилиш каби илғор фикрлари билан танишадилар. Шу билан бирга халқ оғзаки ижоди халқимизнинг тарихини ўрганиш учун ҳам катта ёрдам беради. Улуғ адиб М. Горькийнинг Халқ оғзаки ижодини билмасдан туриб, меҳнаткаш халқнинг ҳақиқий тарихини билиш мумкин эмас дейиши бежиз эмас.
Халқ оғзаки ижоди материалларининг тили содда сер-мазмун, ғоявий-бадиий жиҳатдан юксак ва қизиқар-
лидир. Бу асарлар ёш авлодни халқимизнинг бой тур- муш тажрибалари, ақл-заковати билан таништиради, уларнинг тафаккури ва нутқини ўстиради, чинакам ин- соний фазилатлар билан қуроллантиради.
Халқ оғзаки ижоди материалларини ўрганишда қўшим-ча материалларга ҳам эътибор берилиши зарур.Фақат дарсликлардаги эртаклар достонлар ва қўшиқларни ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, балки маҳаллий жойлардаги халқ бахшилар ва эртак айтувчилар ижо-дига ҳам ўқувчилар диққатини жалб этишлари керак. Халқ орасидан чиққан талантларни мактабларга таклиф этиб, учрашувлар ўтказиш коллектив бўлиб улардан достон ва эртаклар эшитиш ўқувчиларда катта таас-сурот қолдиради. Халқ бахшилари ва эртак айтувчила-ри ҳақида ўқувчиларга турли маълумотлар ҳам бериб борилиши яхши натижа беради.
Ўқитувчиларнинг мана шундай фактлар билан ўқув-чиларни таништириб бориши ўқувчиларда халқ оғзаки ижоди материалларига қизиқишни янада оширади.

Эртаклар яхшиликка етаклар

Бошланғич синф ўқувчиларида фантастик эртакларга қизиқиш кучли бўлади. Шу сабабли улар эртакни севиб ўқийдилар. Ўқувчилар эртакларга ниҳоятда қизиқади-лар. Негаки эртакда иштирок этувчи образлар китоб-хонни ҳайратда қолдирадиган даражада турли воқеа-ларни бошдан кечирадилар. Девлар, ваҳший — ҳайвонлар, жинлар билан курашадилар, уларни енгадилар , халқни азоб-уқубатдан қутқарадилар ва оқибат-натижада мурод-мақсадларига етадилар. Баъзи эртакларда иштирок этган ҳайвонлар, паррандалар, одамлар каби гаплашадилар, кишиларга ёрдам бера-дилар улар орқали маълум бир ғоя тарғиб қилинади. Масалан, Зангори гилам эртагида бургут ўз ови, асаларилар асали, кийиклар сути билан ғорда ётган Раҳимни боқадилар. Дала, Ариқ, Буғдой Раҳим билан суҳбатлашади. Шунингдек, Зумрад ва қиммат эртагида ўгай она Зумрадни қанча хўрласа, ўрмондаги қушлар қўшиқ куйлаб , гуллар йўлларига
пайондоз бўлиб очилиб кўнглини кўтаради. Шунинг учун ҳам бундай эртакларга болалар ҳаддан ташқари қизиқадилар.
Эртакларнн ўқиш, ўрганиш натижасида ўқувчилар қаҳрамонлик дунёсига шўнғиб кетадилар. Эртаклар болаларда ботирлик , меҳнатсеварлик , ўз кучига ишонч , вафодорлик , қатъиятлик , ватанпарварлик, дўстлик каби ажойиб хислатларни тарбиялаш учун замин ҳозирлайди.
Эртакларнинг ғоявий — бадиий хусусият-лари ўқувчиларда янги , инсонга хос хислатлар пайдо бўлиши учун ёрдам беради, ўқувчилар халқимизнинг ақл — заковати , донолиги , орзу-умидлари билан танишадилар , улардан ибрат оладилар.
Эртакдаги ижобий ва салбий образларнинг характер ва қилиқлари, сюжетининг композицион жиҳатдан ниҳо- ятда қизиқарли берилиши ўқувчиларни мазкур образ-ларга иисбатан ўз муносабатларини билдиришга ун-дайди. Шунинг учун ҳам ўқувчилар эртакларни ифода-ли ўқишда қийналмайдилар.
Эртакларии ўрганишнинг ўзига хос методик усуллари бор. Бу ҳақда Н. Г. Воробьев шундай дейди:
… қўшиқ куйловчини , драма эса актёрини талаб қилгандек , эртак эртак айтувчини талаб қилади. Қўшиқ — куйланганда, драма эса саҳнада ижро қилинганида жонлангандек, эртак ҳам фақат оғзаки айтилгандагина жонланади. Аммо қўшиқни киши ўзи учун ҳам куйлайди, эртакни эса бошқа-лар учун ҳикоя қилиб бериши лозим , у тинг-ловчиларни талаб қилади….
Шундай қилиб, эртак ривоя характерига эга бўлгани учун ҳикоя қилишни, сўзлаб беришии талаб қилади.
Шунингдек эртак тексти устида ишлаш процессида уларни қисмларга бўлиш , ҳар бирига сарлавҳалар ўйлаб топиш ва планини тузиш каби усуллар ҳам
кенг қўлланилади.
Тайёрлов ва биринчи синф ўқув программасида
эртаклар учун бир соатдан вақт берилган.
Биринчи синф савод таълимида берилган “Капалак ва
чумоли “ , “Доно бақа! эртаклакларини ғоявий маз-
муни кичик ёшли ўқувчилар ҳаётига мос танланган.
Масалан:капалак кун бўйи гулдан – гулга қўниб ,
ўйнаб юриб , ботқоққа ботиб қолади.Ўқитувчи эртак-
ни ўқиб бериш жараёнида капалак қанотларини чи-
ройлилигини , баҳор фаслини гўзаллиги , гуллар очилишини .Капалак гуллар шарбатини тўйиб-тўйиб
шимишини ўқиб бериш орқали ўқувчилар кўз олди-да гўзал бир манзарани яратади.
Бу манзара эртакни биринчи бўлими бўлиб ҳисобла-нади.Капалакни ботқоқа ботиб қолиши,у ердан чиқа
олмай қийналгани қўрқув ва саросима оҳангда
ўқиб беради.Капалкни ночор аҳволда қолиши бу
иккинчи бўлим қилиб олинади.
Капалакни қийин аҳволда кўриб қолган ҳалоскори
чумоли ҳақида ўқиб бераётган вақтда тингловчида
қандайдир бир руҳий енгиллик сезилади.Бўлимларга
бўлиб алоҳида шарҳлаб борилганда 2, 3 , 4 – синф-
ларда эртакларни бўлимларга бўлишда , эртак
планларини тузишда қийинчилик сезилмайди.
Эртаклар ўқишда диологли ўринларига алоҳида диққат қилиш лозим. Диологли ўқитишда қуйидаги
овоз тонларидан фойдаланса мақсадга мувофиқ
бўлади.
Илтимос ва ялиниш оҳангида
Самимий маслаҳат оҳангида
Илтижо оҳангида
Қўрқув ва саросима оҳангида
Илтимос оҳангида
Дағдаға оҳангида
Қўрқув ва ялиниш оҳангида
Кескин , норозилик, замонда нолиш оҳангида.

Ўқитувчи шу нарсага диққат қилиши керакки, ўқув-чиларнинг эртак текстини ўқишларида овози табиий ва оҳангдор бўлиши керак, шундагина ўқувчилар асарда тасвирланган воқеалардан ҳаяжонланадилар, бахтли хаёт ҳақидаги ўринларидан қувонадилар, аянчли тур-мушга доир картиналардан бетоқат бўладилар. Мана шу кайфият, ҳис-ҳаяжон ўқувчиларда катта таассурот қолдиради, эртак мазмуни уларнинг хотираларида узоқ вақт сақланади.

Эртаклар ўқишда техника воситаларини
аҳамияти

Бошланғич синф ўқитувчиси техника воситаларидан мактаб радиоси, телевизор, диафильм, магнитофон микрофон, кино, фильмоскоп, интерактив доскалардан кенг миқёсда қўллаши керак. Бундай техник воситаларидан фойдаланишнинг аҳамияти катта. Техника воситалари чуқур билим олиш, материални аниқ тасаввур этиш ва идрок қилиш ҳамда эсда сақлаб қолиш учун катта ёрдам беради, айни замонда эртак мазмунини тез тушунишга, атрофлича маълумот олишига ҳам имконият туғдиради, ўқувчиларни активлаштиради ва тафаккур, хотирасини ўстиради. Техника воситаларидан фойдаланиш ўқувчиларнинг нутқини, ифодали ўқиш ва қайта ҳикоялаш маҳоратларини такомиллаштиради . Радионинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, уни тинглаётган киши сўз, товуш орқали таъсирланади.
Зумрад ва Қиммат ,Саёҳатчи Қурбақа, Бўри билан Қўзичоқ “Бўғирсоқ” “Шолғом” эртакларини ўтиш пайтида эртак асосида яратилган диафильмдан фойдаландим. Диафильмни намойиш этишдан олдин эртак мазмунига қисқача комментария бердим. Шундан кейин воқеаларни намойиш этиш процессида ҳар бир кадрга ҳам тўхталиб ўтдим. Дарс жуда серзавқ ўтди ва натижа ҳам кўнгилдагидек самара берди: дарс охирида ҳар бир ўқувчининг эртак воқеасини қайта ҳикоялаб беришга тайёр эканлиги маълум бўлди.Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, бошланғич синф ўқувчиларининг ёш хусусиятлари техника воситалари орқали бериладиган эшиттиришларни дарсда 5—10 минут дивом эттиришни тақозо этади. Шунинг учун дарсда методик усулларни тез-тез алмаш-тириб туришга тўғри келади. Техника воситаларидан фойдаланиб дарс ўтишда ўқувчиларнинг диққатини эртакнинг ғоявий-сиёсий таълим-тарбиявий томонига ҳамда эстетик моҳиятига жалб этиш, шунингдек, тўғри талаффуз , пауза , урғу ва иитонациянинг табиий ифодаланиши ҳамда нутқ маданиятининг такомилла-шиб бориши эътибордан четда қолмаслиги керак.

Ўқилган эртаклар асосида олиб бориладиган
қўшимча ишлар.

Эртак мазмуни асосида режа тузиш
Эртак мазмунини қисқартириб ёзиш.
Эртак иштирокчиларини ёзиш
Эртак қаҳрамонларини аниқлаш
Эртакдаги сабий ва ижобий қаҳрамонларни ажратиш
Эртакни гапларга ажратиш
Сўз маъноларини таққослаш ва уларни шарҳлаш.
Эртакдаги баъзи сўзлар синонимини топиш

Уч оға – ини ботирлар эртагини ўқиб бериш
намунаси

Уч оға-ини ботирлар эртаги қўшимча материал сифатида ўрганилади. Мазкур эртак ҳам ифодали ўқиш, ҳам қайта ҳикоя лаш учун яхши материал бўла олади.
Мазкур эртакнинг қуйидаги ўринларини ўқитувчи ифодали ўқийди: Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир киши бўлган экан. Унинг учта ўғли бор экан, учови ҳам ўқиган, оқ-қорани таниган, юзлари ош дай, ўзлари тойдай, ёмон билан юрмаган, ёмон жойда турмаган экан. Тўнғичи—йигирма бир ёшда, ўртанчиси— ўн саккиз ёшда, кенжаси—ўн олти ёшда экан. Отасининг насиҳатларини ҳам ўқитувчи ифо-дали ўқийди. Эртакнинг кейинги қисми, масалан, ўғилларининг сафарга отланишлари, йўлга чиқишлари, турли даҳшатли воқеаларни бошларидан кечиришлари оғзаки ҳикоя қили берилади. Кенжа ботирнинг 20 тача ўғри ўтирган қўрғон эшигидан салом бериб кириб, ўғрилар бошлиғига тиз чўкиб таъзим билан айтган сўзлари эса ифодали ўқилади.
Умуман, эртакдаги қайси воқеалар ифодали ўқилиши
ва қайси воқеалар ҳикоя қилиб берилиши текстнинг характерига қараб аниқланади, яъни пейзаж тасвири, диалоглар, кетма-кет келувчи уюшиқ бўлакли гаплар ифодали ўқилса, ривоялар ҳикоя қилиб берилади. Кенжа ботирнинг ўғриларни қандай ўлдирганлиги қайта ҳикоя қилинса , подшо жарчисининг сўзлари ифодали ўқилади . Ботирларнинг ўрдага бориши, дас-турхон атрофига йиғилишгунча бўлган суҳбати ҳикоя қилииса, дастурхон , атрофидаги суҳбати ифодали ўқилади.
Автор гапи билан кўчирма гап орасида пауза қили-нади. Автор гапи ўртача темпда, кўчирма гап эса, маъно| ва мазмунига қараб турли интонация билан ўқилади Масалан;
Тўнғич ботир дастурхондаги овқатларни кўрсатиб дебди:
— Шу гўшт қўзи гўшти экан, бироқ шу қўзи ит эмиб катта бўлган экан.
Ўртанча ботир айтибди:
— Подшо деган махлуқ ит гўштидан ҳам қайтмайди.. Саралаб емоқ фақирнинг иши. Мен ҳам бир нарсага ҳайрон бўлиб турибман: ана шу шиннидан одам иси келади.
Қенжа ботир айтибди:
— Подшолик қонхўрлик демакдир. Қон қўшилган бўл-са бордир. Лекин ёмоннинг қони бўлса-ку майли, аммо бегуноҳнинг қони қўшилгаи бўлмасин. Мен ҳам бир нарсани айтай: шу нонни тахлаган кишининг отаси нонвой экан, тахлови шуни билдиради.
Қуйида келтирилган подшонинг сўзлари буйруқ, дағ-даға оҳангида тез ва баландроқ овоз билан, чўпоннинг сўзлари эса оҳиста, ялиниш-ёлвориш оҳангида ўқилади:
— Тўғрисини айт,— депти подшо чўпонга,—кеча юборган қўзининг онаси итмиди?
— Подшоҳим, бир қошиқ қонимдан ўтсангиз айтайин.
— Ўтдим, тўғрисини сўйла!
Эртакнинг сюжети, ғоявий мазмунини пухта ўзлаш-тириш учун унинг плани тузилади ва план асосида ўқувчиларга қайта ҳикоя қилдирилади. Эртак мазмуни юзасидан ўқувчилар иштирокида қуйидагича план тузиш тавсия қилинади.
1. Чолнинг ўғилларига қилган насиҳатлари.
2. Тўнғич ботирнинг биринчи кечадаги қаҳрамон-лиги.
3. Ўртанча ботирнинг иккинчи кечада аждар билан кураши.
4. Кенжа ботирнинг учинчи кечада ўғриларни ўлди-
риши.
Планни сўроқ шаклида ҳам тузиш мумкин. Савол тарзида тузилган қуйидаги планга диққат қилинг:
1. Чол ўғилларига нималар деб насиҳат қилди?
2. Биринчи кечада тўнғич ботир шер билан қандай курашди?
3. Иккинчи кечада ўртанча ботир аждар билан қандай курашди?
4. Учинчи кечада кенжа ботир ўғрилар билан қандай курашди?
Планнинг қуйдаги формасини ҳам тавсия қилиш
мумкин.

1. Подшо саройида ботирлар шинни, гўшт ва нон ҳақида нималар дейишди?
2. Ботирлар нима учун подшонинг таклифига кўниш-мади?
3. Ботирларнинг энг яхши фазилатлари нималардан иборат?
4_ Уларнинг қайси фазилатлари сизга ёқди?
5. Дунё танимай, дунё кишиси бўлмайсиз ибора- сининг маъносини нима деб тушунасиз?
6. Эртакда меҳнаткаш халқимизнинг қандай орзу-лари ифодаланган?
Ўқитувчи юқоридаги план асосида эртак мазмуни юзасидан суҳбат олиб боради ва суҳбат натижасида асарнинг асосий мазмунини, текстнинг таълим-тарбиявий аҳамиятини очади.
Суҳбат жараёнида ўқувчилар эртакнинг моҳиятини тушуниб оладилар, мустақил фикрлайдилар, план асо-сида қайта ҳикоялайдилар. Биз мазкур эртакни мактаб-да қуйидаги усуллар асосида ўргандик.
Ўқитувчи эртакда иштирок этувчиларнинг номларини доскага ёзиб қўяди:

1. Доно чол. 6. Жарчи.
2. Тўнғич боти». 7. Вазир.
3. Ўртаича ботир. 8. Подшо.
4. Кенжа ботир. 9. Чўпон.
5. Ўғрилар ва уларнинг бошлиғи 10.Боғбон.

Эртакда иштирок этувчиларнинг сўзларидан мисоллар танлаб олиб, улар карточкаларга ёзилади ва ифодали ўқишнинг техник белгилари қўйилади. Карточкалар ролларга бўлиб ўқиш вақтида ўқувчиларга тарқати-лади.
Карточка намунаси

Қолган карточкалар ҳам шу хилда тузилади._
Отанинг мазкур уч насиҳатини ўқувчиларга ёд олди-риш мақсадида уларни коллектив — хор тарзида ҳам ўқитиш мумкин
Тўғри бўлинг—бехавотир бўласиз.-
Мақтанчоқ, бўлманг — уятга қолмайсиз.
Дангаса бўлманг — бахтсиз бўлмайсиз.
Бундай усуллар ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш-га, уларнинг активлигини оширишга катта ёрдам бе-ради, қизиқишини кучайтиради.
Уч оға-ини ботирлар эртагини фақат ифодали ўқиш билан, чеклапиб қолмай, унинг мазмунини ўқувчиларга қайта ҳикоя қилдириш ҳам яхши натижа беради.
Масалан,
Уч оға-ини ботирлар эртагининг воқеаларини ифода этган икки расмининг мазмунига мос мақоллардан доскага ёзиб қўйиш ва улардан фойдаланиб, ўқувчиларни сўзлатиш мумкии. Биринчи расмда тўнғич ботирнинг шер билаи олишуви тасвирланган, унга доир қуйидагича мақолларни тавсия этиб, улар асосида суҳбат ўтказса бўлади:
Мард майдонда билинади.
Сен қўрқмасанг , ёв қочар.
Одам сафарда билинар.

Иккинчи расм мазмунига доир мақоллар:

Тилингни ботир қилма , ўзингни ботир қил!
Ботир ёлғиз қолишдан қўрқмас.
Ботирнинг мушти ҳам яроғ.

Бириичи расм мазмунига оид жойларни китобдаги текстдан топиб ичда ўқиш, сўнгра мақоллардан фойда-ланиб, оғзаки ҳикоя қилиб бериш талаб қилинади. Бун-да асосан, ўқувчиларнинг воқеани шошилмай, дона-дона қилиб, адабий тилда ҳикоя қилишларига зътибор бериш зарур.
Қайта оғзаки ҳикоя қилиш учун тузилган план систе-мали равишда гапиришга катта ёрдам беради.
Давр нуқтаи назаридан юзага келаётган талаб
ва эҳтиёжлар умумий таълим мактабларининг
олдига тамоман янги мақсад ва вазифаларни
қўймоқда .Бошланғич синфларда олиб бораётган машғулотлар ўқувчиларда мустақил фикрлаш , ижодийлик , фикрини оғзаки ва ёзма шаклларда
тўғри , равон ифодалаш кўникмаларини шаклланти-риш ва ривожлантириш, тил сезгирлигини оширишга хизмат қилмоғи лозим.Ўқувчилар ўқиган , кузатган
эшитган , билган , тасаввур қилган нарса , воқеа-ҳо-
дисаларни оғзаки ва ёзма шаклда мақсадга мувофиқ равишда тўғри ,ихчам , мазмундор ва бадиий тасвирлай олишлари ёки ҳикоя қила олишлари зарур.

Д о н о ч о л

— Ўғилларим, мен бой эмасман , мендан қолган нарсалар сизнинг турмушингиз учун етмайди, энди мендан бирор нима умид қилиб ўтирманг-лар.» Яна уч нарсани айтаман, қулоқларингизга
олиб, эсларингиздан чиқарманглар. Тўғри бўлинг
—бехавотир бўласиз, мақтанчоқ бўлманг—уятга қолмайсиз, дангаса бўлманг — бахтсиз бўлмайсиз … Хайр энди, ўғилларим!


Өз пікіріңізді қалдыру үшін тіркелу қажет.